12:20 06.01.2026Янги Наманган туманида жойлашган “Тежамкор текстил” корхонасида ишлаб чиқариш жараёнлари ва экспорт кўрсаткичлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Корхона тўқимачилик маҳсулотларининг 10 турини ишлаб чиқариб, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россияга экспорт қилмоқда.
“Тежамкор текстил”да экспорт ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари муҳокама қилинди
Янги Наманган туманида жойлашган “Тежамкор текстил” корхонасида ишлаб чиқариш жараёнлари ва экспорт кўрсаткичлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. Корхона тўқимачилик маҳсулотларининг 10 турини ишлаб чиқариб, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россияга экспорт қилмоқда.
Корхона 2023 йилда 5 миллион доллар, 2024 йилда 6 миллион долларлик экспорт ҳажмига эришган бўлиб, 2025 йилда эса бу кўрсаткич 7,5 миллион долларга етказилди. Мавжуд 1-блокда 70 нафар ходим фаолият юритмоқда, хорижий инвесторлар иштирокида ташкил этилган янги блокда эса 200 та янги иш ўрни яратилган.
Туман ҳокими Адҳамжон Карабаев корхона фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берди.