16:15 05.01.2026Янги Наманган туманида саноатни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди. Шулардан бири — 10 гектар майдонни эгаллаган “Соҳил” маҳалласидаги “Тараққиёт” саноат ва сервис зонаси. Мазкур зонада 113 та лойиҳа ишга туширилиб, йилига 500 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати яратилди ва 4 минг 800 та янги иш ўрни очилди.
Янги Наманган туманида саноат салоҳияти ортиб бормоқда
Янги Наманган туманида саноатни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди. Шулардан бири — 10 гектар майдонни эгаллаган “Соҳил” маҳалласидаги “Тараққиёт” саноат ва сервис зонаси. Мазкур зонада 113 та лойиҳа ишга туширилиб, йилига 500 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати яратилди ва 4 минг 800 та янги иш ўрни очилди.
Саноат уйида тадбиркорлар ва хонадонлар кооперация асосида ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилинган бўлиб, ҳунармандлар учун замонавий инфратузилма яратилди. Моҳир усталар бир жойга тўпланиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда фаол қатнашмоқда.
Туман ҳокими Адҳамжон Карабаев саноат зонада бўлиб, амалга оширилган лойиҳалар билан танишди ва уларнинг ривожланиш истиқболини муҳокама қилди.