15:40 24.07.2025Янги Наманган туманининг “Ишонч” маҳалласида жойлашган “Ahrorbek textil” хусусий корхонаси 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, ички бозор учун костюм-шим маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Корхонада йилига 300 минг долларлик маҳсулот тикилади ҳамда 35 киши доимий иш ўрни билан таъминлаган.
Туман ҳокими корхона фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда тадбиркорнинг мурожаатларини тинглади. Учрашув давомида коммунал соҳадаги мавжуд муаммолар ва шоврум ташкил этиш учун қўшимча шароит яратиш масалалари кўриб чиқилди. Мазкур масалаларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати