12:35 21.07.2025Бугун эрта тонгдан Янги Наманган тумани ҳокими “Меҳнатобод” маҳалласи идорасида сайёр қабул ўтказди. Қабулда 7 нафар фуқаро иштирок этиб, улар томонидан турли ижтимоий ва инфратузилмавий муаммолар кўтарилди.
Мурожаатлар асосан газ ва электр таъминотини яхшилаш, йўл ва кўприк таъмирлаш, йўлларда пиёдалар учун ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш, трансформатор ва таянч устунлар ўрнатиш ҳамда уй-жой масалалари билан боғлиқ бўлди.
Қабул давомида туман ҳокими ҳар бир мурожаатни эътибор билан тинглаб, масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилот ва раҳбарларга аниқ топшириқлар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати