Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган туманида газ таъминоти янгиланмоқда
  • Янгиликлар
  • 13:10 29.11.2025
  • 68
  • Ҳукумат қарорлари ижроси

Янги Наманган туманининг Фурқат номли маҳалласидан ўтувчи 550 метр узунликдаги D-127 газ тармоғи туман газ таъминоти филиали томонидан янгиланмоқда. Лойиҳа доирасида эски қувурлар замонавий талабларга мос, хавфсизлиги юқори бўлган янги тармоқ билан алмаштирилмоқда.

Янги Наманган туманида газ таъминоти янгиланмоқда

Янги Наманган туманининг Фурқат номли маҳалласидан ўтувчи 550 метр узунликдаги D-127 газ тармоғи туман газ таъминоти филиали томонидан янгиланмоқда. Лойиҳа доирасида эски қувурлар замонавий талабларга мос, хавфсизлиги юқори бўлган янги тармоқ билан алмаштирилмоқда.

Мазкур ишлар натижасида маҳалланинг 320 та хонадонда газ таъминоти сезиларли даражада яхшиланади, босим барқарорлашади ва узлуксиз етказиб бериш таъминланади.