10:25 12.08.2025Янги Наманган туманида янги ўқув йили олдидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олишлари учун қулай шароит яратиш мақсадида арзонлаштирилган меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.
Янги Наманган туманидаги мактабларда арзонлаштирилган меҳнат ярмаркалари ташкил этилди
Янги Наманган туманида янги ўқув йили олдидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олишлари учун қулай шароит яратиш мақсадида арзонлаштирилган меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.
Мазкур ярмаркаларда ўқувчи ёшлар учун зарурий дарсликлар, дафтар-қалам ҳамда бошқа турдаги ўқув қуроллари ҳамда мактаб формалари қулай нархларда сотилмоқда. Бу эса аҳоли учун катта енгиллик яратиб, фарзандларини мактабга тайёрлаш жараёнида уларнинг иқтисодий юкини сезиларли даражада камайтирди.
Шунингдек, туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан 400 нафардан ортиқ кам таъминланган оилалар фарзандларига янги мактаб формалари беғараз равишда топширилди. Бу эзгу ташаббус ёшларнинг билим олишга бўлган интилишларини кучайтирар экан, уларнинг оилавий шароитларидан қатъи назар, барча болалар учун тенг имкониятлар яратилишига хизмат қилмоқда.