14:45 12.08.2025Наманган давлат техника университети талабалари учун қулай яшаш шароитларини яратиш мақсадида Янги Наманган туманида барпо этилаётган 1000 ўринли замонавий ётоқхона қурилиши якунланиш арафасида.
Наманганда талабалар учун янги 1000 ўринли ётоқхона қурилиши якунланмоқда
Наманган давлат техника университети талабалари учун қулай яшаш шароитларини яратиш мақсадида Янги Наманган туманида барпо этилаётган 1000 ўринли замонавий ётоқхона қурилиши якунланиш арафасида.
Ислом Каримов кўчасида жойлашган ушбу кўп қаватли иншоот давлат-хусусий шериклик асосида қурилмоқда. Ҳозирда бинода ички пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳага кўра, 12 қаватли ётоқхонанинг 1 ва 2 қаватлари хусусий мактаб фаолияти учун мўлжалланган бўлиб, бу ерда ёшлар билим олишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилади. Юқори қаватлар эса талабаларнинг яшаши учун мўлжалланган замонавий хоналардан иборат бўлади.
Мазкур иншоот фойдаланишга топширилгандан сўнг, университет талабалари қулай, хавфсиз ва барча маиший шароитларга эга турар-жой билан таъминланади. Бу эса нафақат ёшларнинг таълим олиш самарадорлигини оширишга, балки уларнинг маданий-маърифий ҳаётини янада бойитишга хизмат қилади.