12:25 12.08.2025Янги Наманган туманида 2025–2026 йилги куз-қиш мавсумида таълим муассасалари фаолиятини барқарор ва талафотсиз ташкил этиш мақсадида комплекс тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Янги Наманган туманида таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда
Янги Наманган туманида 2025–2026 йилги куз-қиш мавсумида таълим муассасалари фаолиятини барқарор ва талафотсиз ташкил этиш мақсадида комплекс тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур чора-тадбирлар доирасида мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида иситиш тизимларининг техник ҳолати, электр таъминоти ва ёритиш воситалари, шунингдек, хавфсизлик тизимлари ҳолати ўрганилмоқда.
Бугун 2-сонли умумтаълим мактаби ва 44-сонли мактабгача таълим ташкилотида мавжуд инфратузилмалар кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни қисқа муддат ичида бартараф этиш бўйича масъул шахсларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари таълим муассасаларида барча шароитларни болалар учун қулай ва хавфсиз ҳолатда сақлаш, таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлашга қаратилган.