10:35 12.08.2025Янги Наманган тумани ҳокими Бобораҳим Машраб номидаги маҳаллада аҳоли билан учрашиб, сайёр қабул ўтказди. Унда маҳалла фуқаролари ўзларини қийнаётган турли масалалар бўйича мурожаатларини баён қилдилар.
Янги Наманган тумани ҳокими Бобораҳим Машраб маҳалласда сайёр қабул ўтказди
Янги Наманган тумани ҳокими Бобораҳим Машраб номидаги маҳаллада аҳоли билан учрашиб, сайёр қабул ўтказди. Унда маҳалла фуқаролари ўзларини қийнаётган турли масалалар бўйича мурожаатларини баён қилдилар.
Мурожаатлар асосан канализация тизими, ўқув курсида ўқиш ҳаражатларини қоплаб бериш, кадастр, электр таъминоти, таянч устунлар ва трансформатор ўрнатиш, бандлик масалалари, моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда саломатликни тиклаш билан боғлиқ муаммоларга оид бўлди.
Ҳар бир мурожаат туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Масалаларнинг бир қисми жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни тезкор ҳал қилиш учун тегишли мутасадди идораларга топшириқлар берилди.