Сайт тест режимида ишламоқда!
“Келажак тонги” маҳалласининг фаол тадбиркорига кўмак кўрсатиладиган бўлди
  • Янгиликлар
  • 16:25 31.07.2025
  • 123
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Янги Наманган тумани “Келажак тонги” маҳалласида яшовчи Отабек Абдуқаҳҳоров 5 йилдан буён оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб, сумка тикиш фаолиятини йўлга қўйган. Уй шароитида ташкил этилган цехда 30 нафар маҳаллий фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланган.

Кооперация асосида қўшниларини ҳам ишга жалб қилган тадбиркор ойига 1,5 мингта маҳсулот тайёрлаб, ички бозорга етказмоқда.

Бугун тадбиркор фаолиятини кенгайтириш мақсадида туман ҳокимига мурожаат қилди. Мурожаат юзасидан тегишли чоралар кўрилди ва тадбиркор қўллаб-қувватланадиган бўлди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати