15:20 31.07.2025Янги Наманган тумани “Соҳил” маҳалласида жойлашган “Ризо нур” МЧЖ 2014 йилдан буён мева-сабзавотни қайта ишлаш йўналишида фаолият кўрсатиб келмоқда. Корхонада 20 нафар аёл иш билан таъминланган бўлиб, маҳсулотлари Италия ва Хитой каби давлатларга экспорт қилинмоқда. 2024 йилда умумий экспорт ҳажми 300 минг долларни ташкил этди.
Туман ҳокими корхонада бўлиб, тадбиркорнинг мурожаатларини тинглади. Учрашувда экспорт йўналишларини кенгайтириш ҳамда кадастр масалалари юзасидан муаммолар муҳокама қилинди ва уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларни жойида ҳал этишга қаратилган бундай учрашувлар жойларда давом этади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати