14:15 31.07.2025Янги Наманган туманидаги “Келажак тонги” маҳалласининг “Якка боғ” кўчасида тадбиркор Адҳамжон Ҳасанов томонидан 1 гектар ер майдонида 1200 туп павлония дарахти парвариш қилинмоқда. Лойиҳа доирасида келгусида аҳоли учун соя-салқин дам олиш маскани ва хизмат кўрсатиш нуқталари ташкил этилиб, 30 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, тадбиркор томонидан зотдор қўйлар ва сибрайт товуқлари боқилмоқда. Шунингдек, ойига 300 тагача печка ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказилмоқда. Бу соҳада 10 нафар аҳоли доимий иш ўрни билан таъминланган.
Туман ҳокимига печкалар учун махсус сотув бўлими ташкил этиш масаласи юзасидан мурожаат қилинди ва ечим чоралари белгиланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати