Сайт тест режимида ишламоқда!
Янги Наманган тумани ҳокими “Оромгоҳ” маҳалласида фуқароларни қабул қилди
  • Янгиликлар
  • 11:10 30.07.2025
  • 102
  • Ҳалқаро ҳамкорлик

Бугун эрта тонгдан Янги Наманган тумани ҳокими навбатдаги сайёр қабулни “Оромгоҳ” маҳалласи идорасида ўтказди. Сайёр қабул давомида 8 нафар фуқаронинг турли масалаларга оид мурожаат ва таклифлари тингланди.

Мурожаатлар асосан тадбиркорликни йўлга қўйишда амалий ёрдам, ички йўлларни таъмирлаш, канал бўйи қирғоқларини ободонлаштириш, болалар учун ўйин майдончалари барпо этиш, кўп қаватли уйларни таъмирлаш, шунингдек, уй-жой ва кадастр хизматлари билан боғлиқ масалаларни қамраб олди.

Туман ҳокими ҳар бир мурожаат юзасидан масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклаб, муаммоларни жойида ҳал этиш, айрим ҳолатларда эса ҳуқуқий ва ташкилотчилик ёрдами кўрсатиш бўйича топшириқлар берди.

Маҳаллада ташкил этилган сайёр қабул аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Бу каби қабуллар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати