17:05 23.07.2025Янги Наманган тумани “Келажак тонги” маҳалласида фаолият юритаётган “Strong Moto” МЧЖ 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, сув насослари учун электр двигателлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонада 15 нафар ходим доимий иш билан таъминланган. 2024 йилда ички бозорга 88 минг долларлик маҳсулот етказиб берилди.
Тадбиркор электр таъминотидаги узилишлар ишлаб чиқаришга салбий таъсир қилаётганини таъкидлаб, туман ҳокимига мурожаат қилди. Мурожаат жойида ўрганилиб, муаммони бартараф этиш учун тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур корхона ҳудудда ишсизликни камайтириш ва маҳаллий маҳсулот улушини оширишга хизмат қилмоқда. Келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати