Сайт тест режимида ишламоқда!
“Жаҳолатга қарши маърифат” маънавий тарғиботи ўтказилди
  • Янгиликлар
  • 06:00 01.01.1970
  • 89
  • Маънавият

Янги Наманган туманида экстремизм ва ёт ғояларга қарши маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбир “Жаҳолатга қарши маърифат” дастури доирасида ўтказилди.

Тадбирда экстремистик ва миссионерлик таъсирига тушиб қолган шахслар, оилавий ажрим ёқасида турган оилалар ҳамда маънавий кўмакка муҳтож инсонлар иштирок этди. “Инсон қадрини улуғлаш”, “Тинчлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш”, “Ватанпарварлик ва замонавий билим олиш зарурияти” мавзуларида маърузалар ўқилиб, иштирокчиларга маънавий ва руҳий қўллаб-қувватлаш берилди.

Бундай тадбирлар жамиятда маърифатни кенг ёйиш, ёшларнинг онгида соғлом дунёқараш шакллантириш ва тинчлик муҳитини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Инсон қадри улуғланган жамиятда жаҳолат ва адоватга ўрин қолмайди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати